17 декабр Буюк мутаффаккир, тарихчи, шоир, таржимон ва давлат арбоби - Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 209 йиллиги муносабати билан Хива "Ичан - Қалъа" музей қўриқхонаси кутубхонасида Огахийхонлик кечаси ўтказилди.
Огаҳий ўз ҳаёти давомида Хива хонлари Муҳаммад Раҳимхон I (1806-1825), Оллоқулихон (1825-1843), Раҳимқулихон (1843-1845), Муҳаммад Аминхон (1845-1855), Абдуллахон (1855-1855), Қутлуғмуродхон (1855-1855), Сайид Муҳаммадхон (1855-1864), Муҳаммад Раҳимхон II (1864-1874) даврларида яшаб ижод қилган. Огаҳийнинг ўзбек тилида ёзилган “Таъвиз ул-ошиқин” (“Ошиқлар тумори”) девони мавжуд бўлиб, унда шоир яшаган муҳитнинг амалдорларидан қаттиқ шикоят қилиб ёзган шеърларини кўпроқ учратамиз. Огаҳий шеърлари орасида ҳукмдорларга айтилган қасидалар ҳам бор. Бу девондан ғазаллар, мустазод, мухаммас, мусаддаслар ўрин олган. Девонда 18 минг мисра шеър ва 83 мухаммас жам қилинган бўлиб, унинг кириш қисмида берилган маълумотларга кўра, Огаҳий қуйидаги тарихий китобларнинг муаллифи бўлган.
Кечада Хива Педагогика коллежи ўқитувчи ва талабалари ҳамда музей илмий ходимлари қатнашдилар. Биргаликда ўтказилган тадбирда музей илмий ходимлари Огахийнинг хаёти, илмий фаолияти ва ижоди тўғрисида маъруза ўқидилар. Талабалар ёд олган ғазалларидан ўқиб кечани қизиқарли тарзда ўтказдилар. Музей маъмурияти тамонидан фаол қатнашган талабаларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Музейда Огохийхонлик кечаси