Музейлар хафталиги давом этмоқда

        Шу кунларда бутун мамлакатимизда  Музейлар ҳафталиги давом этмоқда.

         Шу муносабат билан ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонасида ҳам турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, кўчма кўргазмалар ташкил этилмоқда.

      Сайёҳлар,  ўқувчи ва талаба ёшлар  иштирокида  тарихий мавзуда, шунингдек, истиқлол йилларида эришилган  ютуқларга бағишланган давра  суҳбатлари, маърузали саёҳатлар ўтказилмоқда, концерт томошалари намойиш этилмоқда.

      Музейлар хафталигини икки кунида икки мингдан зиёд хамюртларимизга бепул музей хизмати кўрсатилди. Хафталик 8 сентябргача давом қилади. 

       Бу хил тадбирлар  ёш авлод  қалбида аждодларимиз меросига , қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга мехр, истиқлол ғояларига садоқат  туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.