Хива Ичан – Қалъа давлат музей – қўриқхонасига ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайлик яратиш борасида тиббий ҳизмат кўрсатиш пункти, дорихона ташкил этилган эди. Яқинда яна бир хайрли иш амалга оширилди.
Маълумки, тарихий шаҳарни тамоша қилиш ҳамда бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун келган хорижий ва махаллий мехмонлар орасида ногиронлиги бўлган ёки юришга қийналувчи кекса ёшдаги нуроний отахон ва онахонлар бўлиши мумкин. Уларга шароит яратиш мақсадида музей қўриқхона маъмурияти ташаббуси билан ногиронлик аравачалари сотиб олиниб эхтиёжманд сайёҳлар хизматига қўйилди. Музей бўлимларининг кириш жойларига ногиронлар аравачалари учун махсус йўлакчалар ҳам ташкил этилмоқда.
Бу яратилган шароит ва ғамхўрликдан меҳмонлар мамнун.
Ногиронлар ва қарияларга қулайлик