Тарихий меросни асраб – авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш
давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти.
Сўнгги йилларда бой тарихимизни чуқур ўрганишга, бой маданий меъросимизни қайта тиклашга хукуматимиз тамонидан эътибор кучайтирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти И. Каримов “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида тарихнинг миллат тарбиясидаги ўрни ва ахамияти ҳақида шундай ёзган эдилар: "Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда. Буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда. Ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига айлантирмоқда...”
Шоир, таржимон, тарихчи ва давлат арбоби - бой маънавиятимизнинг дарғаларидан бири Огаҳийдир.
У 12 ёшида, 1821 йилдан мадраса таълимини ола бошлайди. Ёшлик шижоати уни устозидек етукликка, тинимсиз мутолаага чорлар, шеърият оламига етакларди. У амакиси ва устози бўлган Шермуҳаммад Мунис Хоразмий ила бамаслаҳат ўзига Огаҳий таҳаллусини олади. 1826 йилдан ҳарбий хизматда бўлган давридаёқ элга шоир бўлиб танилган, Хива адабий муҳитида тилга тушган эди. Кейин хон саройида мирза бўлиб ишлай бошлайди.
Огаҳийнинг умр йўли 8 нафар хон ҳукмронлик этган даврларда кечди. У 8 хил бошқарув, 8 хил муҳитда яшаб, ижод қилган:
Муҳаммад Раҳимхон I (1806 -1825 й)
Оллоқулихон (1825 – 1843 й)
Раҳимқулихон (1843 – 1845 й)
Муҳаммад Аминхон (1845 -1855 й)
Абдуллахон (1855 й)
Қутлуғмуродхон (1855 й)
Сайид Муҳаммадхон (1856 – 1864 й)
Муҳаммад Раҳимхон II Феруз (1864 – 1910 йй)
Огаҳий тарихнавис ижодкор сифатида, дастлаб Мунис томонидан ёзиб тугалланмай қолган йирик тарихий асар “Фирдавсул иқбол”ни 1812 йил воқеаларидан 1825 йил воқеаларигача бўлган даврни акс эттириб, ёзиб тугаллайди. “Фирдавсул иқбол” Хоразмнинг энг қадимги замонларидан бошлаб Муҳаммад Раҳимхон I (1806 - 1825) ҳукмронлик қилган давр воқеаларини ўз ичига олади. Оллоқулихон салтанатини тасвирловчи “Риёзуд - давла” (1844), Раҳимқулихон ҳукмронлигига бағишлаб “Зубдат ут - таворих” (1846), Муҳаммад Аминхон даврида “Жомеъул – воқеоти султоний” (1857), Сайид Муҳаммадхон салтанати тарихига оид “Гулшани давлат” (1866) ва Муҳаммад Раҳимхон II ҳукмронлигига бағишланган “Шоҳиди иқболи Ферузшоҳ” (1872) асарларини яратади. Огаҳий 65 йиллик умрининг қарийиб 50 йилини бадиий ижод, тарихнавислик, таржимонлик, мусиқашунослик, ҳаттотлик ва мироблик фаолиятига бағишлаган. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони А. Орипов: “Огаҳий ўзбек адабиётини буюк Навоийдан кейин янги, юқори поғонага кўтарган улуғ шоир ва алломадир”, дея таъриф берган эдилар.
Қадимда шеърий тарихлар ёзиш анъана бўлиб, амалдорлар битказилган иморати, ўтказилган тўйи, бирор катта ғалаба учун таърихлар ёзишни шоиру, фозиллардан илтимос қилишган ва бунинг учун совғалар ҳам беришган. Ўз навбатида шоиру – фузалолар ҳам подшоҳ ва амалдорлар тўйларига янги таърихлар ёзиб совға қилишлари одат бўлган. Кўпчилик ҳолларда бу таърихлар ўймакор усталар томонидан ёғочга, мармарга ёки кошинга ёзилиб меъморий обидаларга ўрнатилган. “Кўп минг йиллик тарихга эга бўлган Хива шаҳрининг ўтмишини ўрганиш учун таърихга мурожаат қиламиз. Таърих – арабча сўз бўлиб, бўлиб ўтган бирор воқеани билдиради. Қадимги шарқ поэзиясида ана шу бўлиб ўтган тарихий воқеаларнинг йили – санасини шеърий услубда ҳарфлар воситаси билан яширин бериш усули бўлган. Бунинг учун ҳар бир ҳарфни ифодалайдиган рақамидан фойдаланишган ва бу ҳисоб абжад деб номланган.”
Бир қанча котиб, ҳаттот ва наққошлар Огаҳий асарларини қайта кўчиришган, тарихий обидаларга муҳрлашган.
Тарихий ёдгорликлардан Муҳаммад Аминхон минорасида ҳам Огаҳий шеъри кошинларда жилоланади. Меъморий ва маданий ёдгорликлардаги ёзувларнинг тури, мазмуни ва ёзилиш сифатларидан шу даврнинг маънавияти, маърифати ҳақида ҳам кўпгина маълумотлар билса бўлади.
Тошҳовли саройининг айвон қисмидаги кошинкор деворларга Огаҳийнинг форсий шеърлари ёзилган. Муҳаммад Раҳимхон II Феруз мадрасасининг ички ҳовлисининг тўртта пештоғига Огаҳий билан Комил Хоразмийнинг иккитадан шеърий тарихлари ёзилган.
Хоразм амалий санъати музей экспозициясининг ёғоч ўймакорлиги ва мармар ўймакорлиги бўлимида намойишга қўйилган экспонатларда ҳам Огаҳий шеърларидан парчалар бор. Музейимизда сақланаётган чиройли ўйма нақшли дарвоза тепасида Огохийнинг араб алифбосида қуйдаги мисралари битилган:
“Мадрасанинг тарихи тўртинчи мисрадан,
Жаҳон халқига ҳамма вақтларда аёндир.
Шояд соҳиби ихлосига монанд келгай,
Бу даргоҳ эшиги жаннат дарвозаси кабидир.
Бу бизнинг дилкаш мадрасамиз эшигин
Мармар тоши зийнатли, нақшлари беғубор.
Шунинг учун ёш, зийрак ва пок Огаҳий,
Тарихини деди: - “Ажаб боби хўшнигор”
Охирги мисрадаги сўзга мадраса қурилган йили яширинган бўлиб, у абжад ҳисобида топилади.
Музейнинг мармар ўймакорлиги бўлимида намойишга қўйилган КК: №4963 ва КК: №1203 рақамли намоёнларда ҳам Огаҳийнинг 200 мисрадан иборат бўлган “Қасидаи насиҳат”идан парчалар битилган.
Ҳукумат биноси бўлуб устувор,
Шихо зикрони олий асрори шодон.
Онингки хонадонлар тутғай фазоро
Бу равомас бўлур Огаҳий мубаййини шодон.
Биз тарихий шахс Огаҳийнинг фақатгина шоирлик фаолиятига бир озгина тўхталдик, холос. Зеро, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ёзганларидек: "Ўзбек мумтоз адабиёти тарихида улуғ шоир Огаҳийнинг ўзига хос, бетакрор ўрни бор. Унинг турли жанрлардаги асарлари инсонлар қалбига абадий нур ва эзгулик тарқатувчи маърифий манбадир".
Огаҳий асарлари - музейларда.

Қутлуғ, олий бино бунёд қилинди,
Ўхшашини кўрмаган эди фалак.
Шоҳи оламнинг амри билан битказилди,
Барча айб ва нуқсонлардан қилиб пок.
Ақл кўзи билан қаралса агар, (унинг ёнида)
Сарв дарахти кўринар гўёки хашак.
Тубо дарахтидан ҳам яхшироқ бўлиб,
Жаннатга ўхшайди унинг чиройи.
Бу устуннинг фалак чўққисига етганидан,
Васфини таърифлашга ақл етмайди.
Шунинг учун қурилиш тарихини Огаҳий
Рақам қилди: “Сутунгоҳи афлок”.
Хива хонлари қароргоҳи Кўҳна аркнинг арзхонасидаги мармар устун тошга ҳам Огаҳий мисралари битилган.
Аё шоҳи ҳашаму қадр доро жаноб,
Фалак гунбазинбил сув зра ҳубоб.
Бинои фалакка бу бўлса қарор,
Онинг тахти жоҳиға на эътибор.
Бас, эмди риояга қил адлу дод,
Топай десанг икки жаҳонда мурод.
Ало эй, бу қаср ичра қилғон макон,
Бу манзилни фаҳм этмагил жовидон.
Вафосиздурур даҳр иқболи бил,
Бақосиздурур мулк ила моли бил.
Кўнгул қўймағил мулк бунёдиға,
Ет албатта мазлумлар додиға.