«Ичон-қалъа» музей қўриқхонаси «Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод ватан» экспозициясида “Олам аҳлини ҳайратга солган зот” мавзусида Хива туман 10 сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда музей илмий
Музей илмий ходимлари тадбирда фаол иштирок қилган устоз ва ўқувчиларни мақтов ёрлиқлари билан тақдирладилар.
9-феврал буюк ўзбек шоири, мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг таваллуд куни. Ушбу сана муносабати билан тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилмоқда.
Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижоди инсоният маънавиятига қўшилган бебаҳо дурдона, бамисоли ҳаёт қомусидир. Унда ҳаётнинг ҳар бир жабҳасига, жамики инсон туйғуларига муносабатни яққол кўриш ва ҳис этиш мумкин. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий нафақат ўзи ижод қилди, балки бошқа иқтидорларга ҳам шеърият йўлини очиб берди, илм аҳлига имкониятлар яратди. Бу билан у ўрта асрларда Хуросонда илм-фан, санъат ва адабиётнинг ривожини таъминлади. Буюк қалб эгаси, серқирра инсоннинг ватанпарварлик, одамийлик фазилатларига, яхши хулқ атворга чорловчи асарлари шоир яшаган даврдаёқ халқнинг шиорига айланган эди.
Улуғ олим ва шоир бошқа ўлкаларга қандай қизиқса қадимий Хоразмга ҳам жиддий эътибор билан қизиқди. Навоий ўзининг «Садди Искандарий» достонининг XXV бобини Хоразмга бағишлайди. “Сабъайи Сайёр” асарида ҳам асар сюжетни Хоразмдан олиб ўтади.
Олам аҳлини ҳайратга солган зот
«Ичон-қалъа» музей қўриқхонаси «Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод ватан» экспозициясида “Олам аҳлини ҳайратга солган зот” мавзусида Хива туман 10 сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда музей илмий
ходимлари Бекчанова Зайнаб, Боғбекова Шохиста, Рахимов Фурқат, Каримова Мақсуда, Машарипова Ойдин, Саидова Муяссар ва Юсупова Бону иштирокларида тадбир ўтказилди.