Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига барча соҳа, шу жумладан маданият, музей ходимлари қизғин тараддуд кўришмоқда. “Ичан-Қальа” давлат музей – қўриқхонасида янги ташкил этилган кўргазма ҳам ану шу қутлуғ санага бағишланди. “Оламни маҳлиё айлаган диёр” деб номланган ушбу кўргазмадан юртимизнинг шон шуҳратини, Мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни, азалий қадриятларимизни, анъаналарни ифода этувчи нодир экспонатлар, ҳунармандчилик намуналари, рангтасвир асарлари ва бошқалар ўрин олган.
Шерғозихон тарихий меъморий ёдгорлиги саҳнида иш бошлаган кўргазмани ташкил этишда Ш.Эрниёзов, Х.Матяқубов, Ф.Рахимов, Ф.Жуманиязов, Ў.Сотимов, О.Машарипова ва бошқа музей бўлим мудирлари, илмий ходимлари шунингдек, таниқли рассом С.Сбировлар муносиб ҳисса қўшдилар.
Янги кўргазма музей шаҳарга ташриф буюраётган меҳмонлар – маҳаллий ва хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Оламни маҳлиё айлаган диёр!