Санъаткорлар сайёхлар хизматида

     Хива “Ичан - Қалъа” давлат музей қўриқхонаси томонидан Вазирлар маҳкамасининг “2017 - 2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шахрининг туризм салоҳиятини  комплекс ривожлантириш дастури”нинг 13 – банди талабларини бажариш мақсадида “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими, Хоразм вилоят Маданият бошқармалари билан ҳамкорликда туристик мавсум давомида фольклор ва эстрада гуруҳларининг концерт тамошалари ташкил этилмоқда.

Ҳудди шундай концерт дастури 2018 йил 1 ноябр куни “Ичан – Қалъа” мажмуасида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун ташкил этилди.

            Урганч шахар Маданият бўлимига қарашли “Оразибон” фольклор этнографик ансанблининг ранг – баранг программадаги концерт дастури барча мехмонларда катта  таасурот қолдирди.