Хива “Ичан - Қалъа” давлат музей қўриқхонаси томонидан сайёхликни янада ривожлантиририш ва шахримиз мехмонларини Хоразмнинг бой маданияти ва санъати билан яқиндан танишишига имконият яратиш, хамда хукуматимиз тамонидан “2017 - 2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шахрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури”нинг талабларларини бажариш мақсадида “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими, Хоразм вилоят Маданият бошқармалари билан ҳамкорликда сайёхлик мавсум давомида махаллий фольклор ва эстрада гуруҳларининг концерт тамошалари мунтазам ташкил этилмоқда.
Ҳудди шундай концерт дастури 2018 йил 7 ноябр куни “Ичан – Қалъа” мажмуасида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун ташкил этилди. Концертни Урганч тумани "Муборак" халқ ашуа ва рақс халқ фольклер ансанбли гурухи тақдим қилди.
Концертда Хоразм миллий куй ва мақомлари, жушқин тароналари янгради. Ушбу тамошада Хива шахрига ташриф буюрган махаллий ва хорижий сайёхлар иштирок қилишди. Мехмонларда қадим Хоразм куйлари, ашула ва рақслари катта тассурот қолдирди.
Бундай маданий тадбирларни сайёхлик мавсумида доимо ўтказиш кейинги вақтларда яхши ананага айланмоқда.
Санъаткорлар сайёхлар хизматида