Санъаткорлар сайёхлар хизматида

         Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов раҳбарлида янги ташкил этилган филармония жамоаси Хива Ичан Қалъа давлат музей-қўриқхонасига ташриф буюраётган сайёхларга ҳам маданий хизмат кўрсата бошлади.

         Кўҳна Арк меъморий ёдгорликлар мажмуасидаги майдонда санъаткорларнинг жонли ижродаги мумтоз ва замонавий ашулалари, фолклор қўшиқлар ҳамда жозибадор рақслари сайёхларга завқ бағишламоқда.

         Шунингдек, концерт билан уйғун тарзда вилоят қўғирчоқ театри актёрлари томонидан намойиш этилаётган тарихий мавзудаги саҳнавий лавҳалар ҳам чет эллик ва маҳаллий меҳмонларнинг қизиқиши ҳамда олқишларига сазовор бўлаётир.