Табиатнинг бебахо неъаматлари....
ТАБИАТНИНГ БЕБАҲО            НЕЪМАТЛАРИ     "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг Хоразм табиати бўлимига ташриф буюрган сайёҳлар  қадимий воҳанинг ҳайвонот ва  ўсимликлар дунёсига оид  турли ноёб осори атиқалар билан танишиб бой таассуротларга эга бўлади. Музейда "қизил китоб"га кирган жонзотлар ва гиёҳларнинг намуналари ҳам мавжуд. Бўлим ходимлари томонидан бугунги кунда долзарб мавзу ҳисобланган  она табиатни асраб-авайлаш бўйича турли тарғибот тадбирлари,  давра суҳбатлари, кўргазмалар ташкил этилмоқда.         Куни кеча музей ходимлари томонидан ҳар йили анъанавий тарзда намойиш этиб келинаётган  "ТАБИАТНИНГ БЕБАҲО НЕЪМАТЛАРИ" деб номланган вақтинчалик кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.  Унда музей -қўриқхона ходимлари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар вакиллари иштирок этишди.        "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси директори Ш. Мадаминов, илмий котиб К. Худойберганов ва бошқалар сўз олиб  тадбир иштирокчиларини хайрли иш билан қутлаб ,эзгу тилаклар билдирдилар. Кўргазма  сайёҳларни воҳамиз табиати билан таништиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар. Кўргазмадан воҳа деҳқон лари ва боғбонлари томонидан  етиштирилаётган қовун-тарвузлар, ширин-шакар мевалар, сабзавотлар ўрин олган.      Сайёҳлар кўргазмада қатнашар эканлар , уларни етиштириш билан боғлиқ маълумотлардан хабардор бўлиш билан бирга  тамидан татиб қойил қолишди.     Музей бўлим мудири Б.Ибрагимов кўргазмани ташкил этишда М.Каримова, Х.Эшниёзова, Г. Юсупова,С. Юсупова ,  Г. Полвонова ва бошқа ходимларнинг катта ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади.