ТАШАББУСКОР ОНАХОН ҲУЗУРИДА

Жорий йилнинг 22-апрель куни “Ичан-Қалъа” давлат музей – қўриқхонаси бўлим мудирлари ва илмий ходимлари  Б.Ибрагимов, У.Сатимов, А.Машарипова, З.Бекчанова, Г.Эгамова , М.Саидова,  Шовот тумани “Арбоб” маҳалласида яшовчи халқ таълими фаҳрийси, 70 ёшли онахон Дармонжон Жуманиязова томонидан ташкил қилинаётган Ўлкашунослик уй - музейига ташриф буюришди. Музей илмий ходимлари  ташкил қилинаётган экспозицияни  ташкиллаштириш  ва  жиҳозлаш  ҳақида ўз маслаҳатларини бердилар. Икки мингга яқин ноёб экспонатлар тўпланган.Музей илмий ходимлари Дармонжон опага уларни коллекцион жойлаштириш тавсияларини беришди.
           Шу куни Шовот тумани № 46 сонли умумтаълим мактабида 5,7,9 синф ўқувчиларига “Буюк алломалар  ҳақида” маърузалар ўқишди. Ўқувчилар билан савол – жавоблар ўтказилди ўқувчиларнинг саволларига илмий ходимлар томонидан жавоблар берилиб, улар музей қўриқхонага саёҳатга  таклиф қилинди.