Ичон - Қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида олиб борилаётган йўлларни таъмирлаш ишлари чоғида Тошҳовли саройи, Уч авлиё мақбараси, Муҳаммадамин иноқ ва Дўст аълам мадрасалари ўртасида бундан бир неча ўн йиллар олдин кўмиб ташланган чуқурлиги 10 метру 60 сантиметр, эни тахминан 1-1,5 метр бўлган қудуқ очилди. Аслида, бундай қудуқлар ўрганиш учун унчалик аҳамият касб этмайдигандек туюлади. Чунки, Ичон Қалъада ҳар хил қудуқлар кўп бўлиб, улар ҳар бир обида ва деярлик ҳар бир хонадонда бўлган. Бунга шаҳарликларнинг кўзи ўрганиб ҳам қолган.
Аммо, ушбу янги очилган эски қудуқ сув олиб истеъмол қилинадиган қудуқ эмас, аксинча, ёмғир сувларини ер остига ўтказиб, атрофидаги обидаларни зарарланишдан сақлаш учун қилинган. Оғзига ўртаси тешилган мармар қопқоқлар қўйилган бундай чуқурлар хиваликлар тили билан айтганда “тўшши”, “адан” деб номланади. Ўтмишда оқава сувларнинг ер остига сингиб кетишини таъминлайдиган бундай чуқурларнинг энг каттаси “таги замин” (сардоба) деб номланган. Таги заминлар ҳам икки хил бўлиб, бирисидан ичимлик олиб фойдаланилса, иккинчисидан ортиқча сувни ер остига ўтказишган. У сувлар тайёрланган маълум тизимлар орқали шаҳардан ташқарига чиқариб юборилган. Ушбу адан вазифасини бажарган чуқурликнинг қурилишида ишлатилган ғиштларнинг яхши сақлангани, ўлчамларининг мадраса, масжидларга қўйилган ғиштлардек анъанавий бўлгани, атрофидаги иморатларнинг қурилиш даврларини ҳисобга олинганда у сўнгги 200 йилдан олдинроқ битказилганидан далолат беради. Яна бир жиҳати, унинг бошқа қудуқлардан чуқурроқ бўлгани у янада қадимийроқ бўлиши эҳтимолини ҳам билдиради.
Хулоса қилиб айтганда, бундай қудуқларнинг ўрганилиши, (айниқса, уларнинг сони кўп бўлганда) бутун шаҳар сув таъминоти, ортиқча сувларни шаҳардан чиқариш, обидаларни зарарланишдан сақлаш борасида аждодларимиз қўллаган усуллар, уларнинг нақадар самарали бўлганини билиш имконини беради ва келгусида бу усуллардан фойдаланиш йўл-йўриқларини кўрсатади.
Тошҳовли саройи олдидаги қудуқ ҳақида