Мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим таянчи ҳисобланган халқаро туризмни ривожлантириш бўйича хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хорижий давлатлар элчихоналари орқали чет эллардаги туристик компаниялар билан алоқалар йўлга қўйилган ҳолда келгусида сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш чора тадбирлари белгилаб олинмоқда.
Шу йил 13 январь куни Туркиядаги машҳур “DOG’U Travel”, “akiktour” компаниялари раҳбари Меҳмет Нур Туркнинг Хоразм вилоятига, жумладан Хива шаҳрига ташрифидан кўзланган мақсад ҳам анашу хайрли ишга қаратилди.
Вилоят хокимлиги мутасаддилари, туризм соҳаси мутахассислари иштирокида “Ичан-Қальа” давлат музей-қўриқхонасида меҳмонлар ва мезбонларнинг очиқ мулоқот ва музокаралари ҳар икки давлат ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан сайёҳликни ривожлантириш масалаларига бағишланди.
Хоразм вилоят хокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Саидов меҳмонни вилоятимизда сайёҳликни таррақий эттириш соҳасидаги имкониятлар билан якиндан таништирди. Ўз навбатида Меҳмет Нур Турк бу соҳадаги изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кўзланган самараларга эришишга хизмат қилувчи таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Жумладан эртакнамо шаҳар – Хиванинг жаҳон миқёсида таъсирчан тарзда тарғиб қилиш, шу орқали туркиялик ва дунё сайёҳларини қадимий шаҳарга жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Учрашувда “Ичан-Қальа” давлат музей-қўриқхонаси директори Шоназар Матяқубов ҳам иштирок этди ва меҳмонларга Ичон-Қалъа музей қўриқхонасини интерактив альбом-китоби ва фотожамламасини совға қилди.
Меҳмонлар “Ичан-Қальа” бўйлаб саёҳат давомида музей экспозициялари, тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар. Мехмонлар ташриф уларга чезсиз завқ, шавқ ва унутилмас таассуротлар бахш этганини билдиришди.
Туризм тараққиётини кўзлаб