Кузатиб бораётганингиздек, хизмат сафари билан Туркия давлатида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги делегацияси ТУРКСОЙ ташкилоти ҳамда Қозоғистон ва Қирғизистон делегацияси вакиллари билан Караман шаҳридаги Мустафо Камол Отатурк ёдгорлигида бўлишди.
Шунингдек, ушбу майдонда туркий тилли давлатларнинг ўттиз йиллиги ҳамда 2020-2021 йилларда "Хива шаҳри - туркий дунё маданий пойтахти" деб эълон қилинганлиги муносабати билан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон Республикаларининг тарихи, маданияти, урф-одатлари, уларнинг туризм салоҳиятини юксалтириш учун хизмат кўрсатувчи объектлар бўйича маълумотлар берилди.
Айниқса, "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасида жорий этилган смарт музей лойиҳаси ва вилоятимизнинг миллий маҳсулотларига бағишланган ҳунармандчилик кўргазмаси ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирди.
Шундан сўнг, ўзбек делегацияси Караман шаҳри беледиесида шаҳар ҳокими Саваш Калайжи ҳамда Караман вилояти валилигида вилоят ҳокими Меҳмет Алпаслан Ишик билан учрашув бўлиб ўтди.
Алоҳида-алоҳида тарзда бўлиб ўтган ҳар икки учрашув чоғида, туркий тилли давлатларнинг туризм соҳаси бўйича алоқаларни янада мустаҳкамлаш, маданий алоқалар орқали туристик хизматлар турини янада кенгайтириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида фикр алмашилди.
Шунингдек, туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ўтказилаётган мазкур фестиваль ушбу халқларнинг маданий муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Ўзбек делегациясининг Туркиядаги ижодий сафари давом этади.
Туркия сафари давом этмоқда

ТУРКСОЙ ташкилоти раҳбари Дусен Касейнов ҳамда Караман шаҳри ҳокими Саваш Калайжи бошчилигидаги расмий вакиллар иштирокида Мустафо Камол Отатурк ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.