Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир ёҳуд (эзгу ишни эгрига йўйманг).
“Озодлик” радиоси ва улар “шов-шуви” дан улгу олган ижтимоий тармоқлар ва хусусий оммавий ахборот воситаларида Хива шаҳри “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасига кириладиган қадим дарвозаларга турникет ўрнатилгани ва маҳаллий аҳолига ноқулайликлар туғдиргани ҳақида хабар тарқалди.
Аслида яхшиликни кўзлаб бошлаган бу иш ҳақидаги тескари талқин кўпчиликда нотўғри тушунча уйғонишга сабаб бўлди.
Эмишки, “Ичан-Қалъа” худдудида яшовчи аҳоли вакиллари ўзи яшаётган маҳаллага 10 минг сўм тўлаб кираётганмиш.
Халқ ибораси билан айтганда тақир ердан чанг чиқаришга яъни “шов-шув” кўтаришга устамон бўлиб кетган хабар муаллифлари ва уларнинг “елкадошлари” энг аввало эътирозларнинг қай даражада асосли эканлигини, электрон билетлар сотилиши ва ташриф буюрувчиларни хисобини юритишни автоматлаштирилган тизими (турникетлар) ўрнатилишининг мақсад ва аҳамияти ҳақида бир ўйлаб кўришлари лозим эди.
Биринчидан маҳаллий аҳоли хонадонлари “Ичан-Қалъа”нинг икки томонида - шимолий ва жанубий қисмида жойлашган бўлиб, уларнинг криб-чиқиши учун шахарнинг - Боқча дарвоза ва Тош дарвозалари мавжуд. Шунингдек, “Ичан-Қалъа” деворларининг 2 та 12 метрлик ва 27 метрлик очиқ жойида пиёдалар учун ҳам, автомашиналар учун ҳам кечаю кундуз йўл очиқ. Бу дарвоза ва йўллар билан турникет ўрнатилган икки дарвозалар оралиғидаги масофа бор-йўғи 80-150 метрни ташкил этади. Аҳолига ноқулайлик мутлақо йўқ. Қолаверса, маҳаллий аҳолига тегишли ҳужжатлар орқали турникет ўрнатилган дарвозалардан ҳам кириб чиқишга шаройит яратилган.
Иккинчидан мақола яъни “миш-миши” муаллифлари кўпинча фактларни “осмондан олиб” қўллашга ўрганганлари бу ерда ҳам яққол кўринади. Бир биридан тўлалигича кўчириб босилаётган хабарда Хива ЮНЕСКО нинг умумжаҳон маданий мерос рўйхатига 1968 йилда киритилган деб кўрсатилган. Холбуки, Хива шахрининг тарихий қисми бўлган "Ичон-Қалъа" си 1990 йил 12 декабрь санасида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.
Учинчидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг, шунингдек Вазирлар Махкамасининг мамлакатда, шу жумладан Хоразм вилоятида туризм салоҳиятини ошириш, музейлар фаолиятига инновацион технологияларни жорий этиш, сайёхларни хисобини тўги юритишга ҳамда хизматда шаффофликни таъминлаш мақсадида музейларга чипта сотиш ва ташриф буюрувчиларнинг ҳисобини автоматлаштирилган тизимини йўлга қўйиш кўзда тутилган қарор ва кўрсатмалари асосида турникетлар ўрнатилди.
Шу маънода турникетлар биринчидан келаётган сайёхларни хисобини тўғри юритиш, молиявий ҳисоб-китобларда ноаниқликни ва шоффофликни таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга “Ичан-Қалъа” худудига ножоиз, ортиқча кирди-чиқдиларни олдини олишга, бинобарин, хавфсиз туризм концепциясини амалга оширишга ҳам кўмаклашади.
Бугунги кунда “Ичан-Қалъа” музей-қўриқхонасида маҳаллий аҳоли учун ҳам, ташриф буюраётган хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар учун ҳам шарт-шароитлар яратиш, хизмат сифатини яхшилаш мақсадида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Хар куни концерт жамоаларининг дастурлари ва қўғирчоқ театри тамошалари сайёхлар ва мехмонлар учун бепул уюштирилаяпди. Жумладан йил бошидан буён 2 та янги музей кўргазмалари ишга туширилди, 2 та музей интеръери рээкспозиция қилинаяпди ва 3 та доимий музей кўргазмалари жахоннинг ривожланган мамлакатлари талаби асосида яратилаяпди. 3 та бўлимда аудиогидлар хизмати йўлга қўйилмоқда, музейнинг khiva360.uz виртуал портали ишга туширилди. Бу портал орқали дунёнинг исталган қисмидан туриб музей-шахарга виртуал саёхат қилиш имкони яратилган. Сайёхлар учун қўшилган реалликга асосланган харита ва буклетлар, карточкалар, музей каталоглари ишланди. 3 та музей смарт технологиялари билан жихозланмоқда. Музей худудида чет эллик ва махаллий сайёхларга хизмат кўрсатувчи замонвий сайёхлик ахборот маркази фаолият юритмоқда. Кечки Хива дастури амалга оширилмоқда ва 162 та махсус ёриткичлар билан шахар меъморий ёдгорликлари ва минораларини кечки ёритиш тизими устида ишланаяпди. Музей жамоаси дам олиш кунларисиз - махсус графикга асосан куинига 12 соатдан сайёхлар ва шахаримиз мехмонлари уччун музей хизматларини кўрсатмоқда.
Юқорида тилга олинган хабар (мақола) муаллифларига ота-боболаримиздан мерос “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир!” деган мақолни эслатмоқчимиз.
Бирор гапни тагига етиб, жойида ўрганиб, асосини топиб гапирсангиз ёмон бўлмасди, “жаноблар”! Эшитган ҳамоно эшикка югурма, деб беҳуда айтилмаган. Гапнинг қисқаси, эзгу ишни эгрига, яхши ишни ёмонга йўйманг!. Энг муҳими ўзингизни ҳам, ўзгаларни ҳам чалғитманг!.