Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентини хотирлаб

Ўзбекистон Республикаси либерал демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши,  Хива туман Миллий тикланиш демократик партияси ходимлари ва Урганч тиббиет коллежи талабалари билан биргаликда Ичан Кальа музей курикхонаси "Мустакил Ўзбекистон - озод ва обод Ватан" кўргазмаси залида барча илмий ходимлар иштирокида биринчи Президентимиз хотирасига багишлаб хотира кечаси ўтказилди. Тадбирда талабалар фаол катнашиб президентимиз хотирасига багишланган шеьрлардан парчалар келтиришди. Жумладан ёшлар тамонидан - "25 йил – ўз ҳалқини ўйлаб, ёшларни ўйлаб, эртанги кунимизга – ёруғ кунимизга ишониб, инонтириб кетган, аждлдларимиз орзу қилган хаётни тақдим этиб кетган буюк шахс – Ислом Абдуганиевич Каримов – бобомизнинг охиротлари обод бўлсин. Сиз доимо қалбимизда қоласиз. Сиз тақдим этган ёруғ хаёт, тинч ва фаровон ҳаётни асраб авайлаймиз, кейинги авлодларга асраб-авайлаб етказамиз. Сиз бошлаб берган йўлдан оғишмай шахдам қадамлар билан борамиз" жумлалари янгради.