Куни кеча Хоразм вилоятига Венгрия Республикасидан бир гуруҳ мутахассис олимлар ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад XIX-асрда яшаб ижод қилган Венгриялик тилшунос, географ ва сиёсатчи Арминий Вамберийнинг Хива шахрида музейини ташкил қилиш ва бу орқали ўзбек-венгер дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда Европадан вилоятга ташриф буюраётган саёҳатчилар оқимини оширишдир.
Урганч шахрида дўстона муносабатда бўлиб ўтган учрашувда Венгрия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Санто Петер, музейшунос олим Петро Зсузса Эсзтер, музейшунослик бўйича илмий фанлар доктори Коваcс Тибор, илмий тўплам бўйича мутахассис Томка Габор ва иқтисод фанлари доктори, Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси илмий ходимлари ва профессор Бахтиёр Рузметовлар Вамберининг ҳаёт йўли, Марказий Осиё халқлари тарихи ва маданиятини жаҳон ҳамжамиятига таништиришда қўшган катта хиссаси ҳақида маруза қилишди.
Вамбери ўз қўлёзмаларида Хива шахри ҳақида шундай хотираларни ёзиб қолдирган эди: "Хивага яқинлашаётганда, бу ерни яшил ўсимликлар ўраб олганлигини кўрасиз. Дастлаб, Хивани бориб кўрмасимдан олдин у ерни саҳронинг даҳшатли қиёфасига қиёслагандим. Аммо Хивани мен бу қадар чиройли бўлиши мумкин деб ўйламаган эдим. Европадаги энг гўзал жойларни зиёрат қилганимдан кейин ҳам, Хиванинг баланд дарахтлар, чиройли ўтлар ва далалар билан ўраб олинганини кўрганимдан кейин, унинг гўзаллигига тан бердим. Шунинг учун ҳам шарқ шоирлари бу ерда ўзлари учун мақбул мавзуларни топа олишган. Хива одамда жудаҳам ижобий таассуротлар қолдиради"
Энликда Венгрия Республикасидан ташриф буюрган мутахассис ва олимлар бир неча кун мобайнида Хоразм вилоятида бўлишиб, яқин кунларда Вамберийнинг музейини ташкил этилиши бўйича изланишлар олиб боришади.
Венгерялик мехмонлар Хоразмда