XORAZM VILOYATI DELEGATSIYASI TURKIYADAGI NUFUZLI XALQARO TURIZM YARMARKASIDA ISHTIROK ETMOQDA.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДАГИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ЯРМАРКАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

 2023 - йилнинг 29 – март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бу йил мамлакатимизнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини, ҳудудларни хорижда кенг тарғиб қилиш ҳамда Хоразм вилоятининг Озарбайжон ва Туркия давлатлари билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш юзасидан белгиланган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида, самарали бажарилишини та’минлаш мақсадида  Хоразм вилоятининг туризм соҳаси вакиллари, тадбиркорлик субектлари ва ҳунармандлардан  иборат делегацияси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги “Миллий ПР-маркази” ДУК томонидан Истанбул шаҳрида жорий йилнинг 12-15-апрел кунлари бўлиб ўтаётган нуфузли "ЕМИТТ"  26- халқаро туризм ярмаркасида қатнашмоқда.

 Бугун 12-апрель куни Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида халқаро туризм ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ярмаркада 30 дан ортиқ давлатлардан делегациялар қатнашмоқда.

-Ўзбекистон миллий стендида қатнашаётган Хива "Ичан Қалъа" давлат музей -қўриқхонаси  кўргазмасига туристик фирмалар жуда катта қизиқиш билдиришмоқда,--дейди музей -қўриқхона директори Шакир Мадаминов.-Айниқса, Европа, Африка давлатларидан келган делегациялар музей-қўриқхона томонидан намойиш этилаётган буклетлар, брендлар, видеороликларни кўриб ҳайратини яширолмаяптилар. Ярмарка доирасида Туркиянинг "Topkapi" давлат кутубхонаси билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бориш режалаштирилган, ярмарка 15-апрелгача давом қилади.