ЯНГИ КЎРГАЗМА ИШ БОШЛАДИ

Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси "Алломалар" бўлимида "Абу Райҳон Беруний--қомусий олим" деб номланган янги вақтинчалик кўргазма  намойиш этила бошланди.
    Жаҳон илм -фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган  буюк аллома ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи осори- атиқалар, рангтасвир асарлари  ўрин олган кўргазманинг очилиш тантанасида музей-қўриқхона бўлим мудирлари, илмий ходимлари, шунингдек,  сайёҳлар ҳам иштирок этишди. Музей-қўриқхона директори А. Исмоилов ва бошқалар ташкилотчи ва иштирокчиларни хайрли иш билан қутлаб эзгу тилакларини билдирдилар.
   Кўргазма сайёҳларга. унутилмас таассуротлар бағишламоқда.