Хива “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимларининг кунчиқар мамлакати – Япониялик музейшунос олимлар билан ҳамкорлик алоқалари бошланганлигига йигирма йилдан ошди.
Маданий, меъморий ёдгорликларни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган бу ҳамкорлик йил сайин мустаҳкамланмоқда.
Япониялик олимларнинг тарихий шаҳарга навбатдаги ташрифи доирасида ўтказилган илмий анжуман ёдгорликларни сақлашга маҳаллий аҳолини жалб қилиш ва бу борада Япония музейшунослиги тажрибаси мавзусига бағишланди.
Музей қўриқхона илмий ходимлари, Хоразм Маъмун академияси олимлари, маданий мерос объектларини мухофаза қилиш билан боғлиқ идоралар мутахассислари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган анжуманни “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси директори Ш. Матёқубов кириш сўзи билан очди.
Археолог ва музейшунос олим, Киото хорижий тиллар университети профессори Минами Хироши ўз маърузасида Киото ва Хива музейшунослари ҳамкорлигининг самаралари, шунингдек ёдгорликларни зах ва намдан мухофаза қилиш, бу борада аҳоли иштирокининг таминлашнинг ахамияти хақида тўҳталди.
Шунингдек семинарда Токио хорижий тиллар университети ўқитувчиси Сатору Кимура, “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси илмий котиби, тарих фанлар номзоди К.Худайберганов, музей-қўриқхона директор ўринбосари М.Абдурасулов, илмий ходимлар Ф.Раҳимов, З.Абдуллаевалар ва бошқалар ўз марузалари, фикр мулохазалари билан қатнашдилар.
Анжуман давомида музейшуносликдаги муваффақиятларга хизмат қилувчи янги илмий амалий режалар белгилаб олинди.
Япониялик хамкорлар билан янги режалар.