Юксак марралар сари

            "Ичон-Қалъа" давлат музей қўриқхонаси учун 2019 йил ютуқларга бой ва ижобий ўзгаришлар йили бўлди.

            Йил бошидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар махкамасининг топшириқлари ва қарорларини хаётга татбиқ қилиш мақсадида инновацион технология ва замонавий музейшунослик талабларидан келиб чиқиб кўпгина янгиликлар сохага тадбиқ қилинди. Музей жамоаси Республикамизда биринчилардан бўлиб ташриф буюрувчи махаллий ва хорижий сайёхлар учун электрон чипталар сотиш ва саёхларни хисобини автоматлаштирилган тарзда юритиш тизимини жорий қилди. Натижада 2018 йилдаги кўрсаткичлардан - 2019 йил курсаткичлари 2.5-3 баробарга ошди.

            Республикамизда биринчилардан бўлиб музей сохасида интерактив технологиялар кўлланилиб - смарт музей лойхаси амалга оширилди. Москва шахрида булиб ўтган Интермузей-19 халкаро музейлар фестивалида Республика музейларидан - Ичон-Қалъа музей - қўриқхонаси жамоаси қатнашиб - музей сохасидаги инновацион технология - қўшилган реалликга асосланган инновацион музей кўргазмасини намойиш қилиди ва мазкур технология дунёнинг 40 та давлатидан келган музейчиларда катта қизқиш уйғотди.

            2019 йил ярим йиллигида янгидан 4 та доимий кўргазма ва 3 та музей интеръерлари янгитдан очилди. Ўзбекистон Республикаси президетнит тамонидан тасдиқланган яна 4 та янги музейлар очиш лойихалари ишлаб чиқилиб - йил охиригача ишга тушириш учун харакатлар бошлаб юборилган.

            Дунёга машхур Ичон-Қалъа тарихий обидаларини жозибадорлигини ошириш ва сайёхларни ёзни жазирама кунлари кечкурунги дам олишларини мазмунли ташкил қилишни кўзлаган холди - музей қўриқхонани Ота-Дарвоза, Мухаммад Аминхон, Жоме ва Ислом Хужа минораларини кечқунги ёритиш тизимлари йўлга қўйилди. Натижада сайёхлар ва махаллий ахоли кечкурунлари хам ушбу тарихий меъморий обидаларни чиройидан бахраманд бўлишмоқда.

            Бу сайи харакатлар хукуматимиз тамонидан юксак бахоланди ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тамонидан Республикамиздаги 2019 йилнинг энг яхши музейи - Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси деб эътироф қилинди. 2019 йил мустақиллик байрами арафасида музейимиз илмий ходими - Абдуллаева Зайнаб - Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан "Мехнат шухрати" ордени билан тақдирланди. Шу билан биргаликда Хоразм Вилояти ИИБ тамонидан музей-қўриқхонамизни илмий ходимлари Р.Таирова, И.Рахимов ва Ш.Рузметовалар - шахримизга ташриф буюрган юксак мартабали мехмонлар, ОАВ вакиллари, сайёхларга юқори савияда музей хизматлари қўрсатишгани ва сайёхларни хавфсизлигини таминлашда ИИВ вакилларига яқиндан кўмаклашганларини хисобга олиб - ташаккурномалар билан тақдирланишди.

            Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси жамоасига - Республикамиз Президенти ва Хукумати тамонидан кўрсатилаётган юксак эътибори ва ишончи - жамоамизни келгусида бундан хам юксак марраларни эгаллашига рағбатлантирмоқда.