Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ПҚ – 4386 – сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21- август куни Хива “Ичан-Қалъа” музей қўриқхонаси илмий ходимлари, Ёшлар иттифоқи, Хива шахар № 17 сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан ҳамкорликда мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон! ” шиори остида тадбир ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида кўчма кўргазма ташкил этилди.
Тадбирда музей илмий ходимлари ўз маърузалари билан қатнашдилар. Тадбир доирасида “Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод ватан” экспозицияси илмий ходимлари томонидан ёш рассомларнинг “Мустақиллик менинг нигоҳимда” номли кўчма кўргазмаси ҳамда музей кутубхоначиси томонидан кутубхонага янги келган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Илмий ходимлар кўргазмадаги суратлар ҳақида ўқувчиларга тушунча беришди. Ўқувчилар мустақил Ўзбекистонимизга бағишлаб ўзлари ёзган ва ёд олган шеърлардан ўқиб бердилар.
Мустақиллик – буюк неъмат. Унинг замирида эркин ва фаровон ҳаёт, тинчлик ва осойишталик каби буюк неъматлар мужассам.
Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш тинч ва осойишта кунимизга шукроналик ҳиссини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир сўнггида энг фаол қатнашган ўқувчиларга Ичан-Қалъа музей қўриқхонаси маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.
Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!